АсосийЖиноят

Фарғонада 11 ёшли қизча зўрлаб, ўлдириб кетилди

Қизалоқнинг онаси яна суддан норози бўлиб мурожаат қилди. (видео)

'Фарғонада 11 ёшли қизча зўрлаб, ўлдириб кетилди'ning rasmi

Фарғонада 11 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган икки нафар ўсмирларга ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона вилояти судлар матбуот хизмати суд ҳукми ўзгартирилмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида 11 ёшли қизнинг номусига тегиб, ўлдирганликда айбли деб топилган икки нафар 18 ёшли ўсмирга 13 ва 14 йил муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Суд ҳукми эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилиниб, унда жабрланувчининг қонуний вакили Қ.И. жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукмидан норози бўлиб, гўёки судланувчи вояга етмаган Б.Х.га енгил жазо тайинланганлигини иддао қилган.

Маълумотларга кўра, мазкур видеомурожаатлар 2024 йил январь ойларида эълон қилинган ва унга 2024 йил 17 январь ҳамда 30 январь кунлари муносабат билдирилган. Ушбу жиноят иши апелляция инстанциясида ҳам кўриб чиқилган. Аниқроғи, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2024 йил 20 мартдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз, Қ.И.нинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2025 20:11

    Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди

    Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

    'Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2025 15:00

    Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди

    Ушбу шахслар бўйича Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳакамлик суди судьяси 15 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 24.11.2025 08:46

    Ҳакамлик суди судьяси 15 минг доллар пора билан ушланди

    Андижонда ҳакамлик суди судьяси икки фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган вақтда қўлга олинди.

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.