АсосийЖамият

Альпинистлар Ўзбекистоннинг энг юқори чўққисига кўтарилди

Улар чўққига кўтарилишни 67 ёшни қарши олган Шавкат Мирзиёев туғилган кунига бағишлади.

'Альпинистлар Ўзбекистоннинг энг юқори чўққисига кўтарилди'ning rasmi

Ўзбекистонлик алпинистлар илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси — денгиз сатҳидан 4668 метр баландликка кўтарилди.

Тоққа кўтарилиш шимоли-ғарбий томондан амалга оширилиб, у мураккаблиги жиҳатидан 4 А тоифага эга.

Мамлакат байроғи билан бирга чўққига кўтарилган альпинистлар ушбу воқеани Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунига бағишлади.

Альпинистлар мамлакатимизда содир бўлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни акс эттиришини назарда тутган ҳолда ушбу чўққига “Янги Ўзбекистон” номини беришни таклиф қилди. 

Таъкидлаш жоизки, чўққига кўтарилиш тажрибали альпинистлар томонидан кўп ойлик тайёргарлик ва бир ҳафталик экспедиция натижасида амалга оширилди. 

Бошқа янгиликлар