АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда 44 даража иссиқ бўлади

Қорақалпоғистонда ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун Ўзбекистонда 44 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди,   фақат Қорақалпоғистон Республикаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 42-44° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39-41° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32° бўлади.

    Бошқа янгиликлар