Маълумки, айни кунларда республика ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг маълум қилишича, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади.
Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин.
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
Шунингдек, ҳаракат жадвалида кичик ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Яъни поездлар вокзалларга етиб келиш вақтидан кечикиши мумкин.