Жорий йилнинг 25 июл куни соат 00:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, 2005 йилда туғилган ҳайдовчи А.К. "Lacetti" автомашинасида кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга тўқнашган.
Оқибатда ҳайдовчи ва 2006 йилда туғилган йўловчи Х.Х. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






