АсосийЖамият

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази вазифалари белгиланди

Улар нималардан иборат?

'Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази вазифалари белгиланди'ning rasmi

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарори ижроси доирасида Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилган эди.

 Ҳукумат қарори билан ушбу Марказнинг асосий вазифалари белгиланди. Улар қуйидагилардан иборат:

  • тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;
  • тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;
  • лицензиатларнинг тиббий хизматлар сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;
  • Тиббиётнинг нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-кувватлашнинг замонавий механизмларини ҳамда уларни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • Нодавлат тиббиёт ташкилотларини халқаро тан олинган аккредитациялашда қатнашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;
  • халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини ошириш ва “хавфсиз тиббиёт” стандартларини жорий қилиш;
  • тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашнинг миллий тизимини жорий этиш.

    Бошқа янгиликлар