АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ВМW йўл четида тўхтаб турган Tracker'га урилди (видео)

ВМW ҳайдовчиси Cobalt'ни қувиб ўтмоқчи бўлган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ВМW автомобили Cobalt'ни қувиб ўтаётган ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 июль куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлида автоҳалокат содир бўлган.

1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги ВМW'да Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Tracker'ни уриши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. (Тўхтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган) Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

Жамият Бугун 17:55

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

Жамият Бугун 12:35

Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

Жамият Бугун 12:35

Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

Жамият Бугун 12:35

'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

Жамият Бугун 12:35

Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

Жамият Бугун 12:35

Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.