АсосийСаломатлик

Семизликни келтириб чиқарувчи янги омил аниқланди

Янги омил тегишли клиник синовларда ҳам тасдиқлангандан сўнг, тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

'Семизликни келтириб чиқарувчи янги омил аниқланди'ning rasmi

Семизликни келтириб чиқарувчи янги омиллар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати хабар берди. 

Нотўғри овқатланиш ва камҳаракат турмуш тарзи — улар орасида етакчилари. Аммо бу глобал муаммонинг ҳали бизга номаълум сабаблари ҳам бор.

Шулардан бирини Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари аниқлади. Бунинг учун фарқли йилларда АҚШда қарийб 2,9 минг нафар ҳамда Европада 20 минг нафардан зиёд кўнгилли иштирокида ўтказилган тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинди.

Изланиш давомида юқоридаги илмий тажриба қатнашчиларининг вазн кўрсаткичлари ва қондаги С витамини концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди. 

Маълум бўлишича, семиз инсонлар организмда ушбу модда танқислиги кузатилади. Яъни ортиқча вазнга эга кишиларда C витамини сўрилиши ва унинг танадан чиқарилиши тезлашади. Натижада ҳужайралар яллиғланишига олиб келувчи оксидловчи стресс жараёни кучаяди. 

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, қандли диабетнинг 2-тури, жигарнинг алкоголсиз ёғ босиши каби касалликлар ҳам организмда С витамини даражаси пасайиши билан тавсифланади.

Шуларни инобатга олган олимлар танадаги С витаминининг минимал суткалик дозаси камида 45 мг бўлиши керак, деган хулосага келди. Семиз инсонлар организми эса ҳар 10 кг ортиқча вазн учун қўшимча 17-22 мг миқдорида бу дармондорини талаб қилади. 

Мутахассислар қайд этганидек, ушбу янгилик тегишли клиник синовларда ҳам тасдиқлангандан сўнг тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин. 

Бошқа янгиликлар