АсосийЖамият

Исроил визасиз мамлакатлар учун электрон рухсатномаларни жорий этмоқда

Рухсатнома мамлакатда 90 кунгача қолиш имконини беради ва икки йилгача ёки паспорт муддати тугагунча амал қилади.

'Исроил визасиз мамлакатлар учун электрон рухсатномаларни жорий этмоқда'ning rasmi

Исроил визасиз мамлакатлар учун электрон рухсатномаларни жорий этмоқда. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар бермоқда.
 
Қайд этилишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб Исроил визасиз режим мавжуд бўлган мамлакатлардан сайёҳлар кириши учун Electronic Travel Authorization  (ЭТА) тизимини жорий қилмоқда. Саёҳат қилишдан олдин сиз биринчи навбатда Аҳоли ва миграция бошқармаси сайтида электрон шаклни тўлдиришлари керак.
 
ЭТА рухсатномаси сизга мамлакатда 90 кунгача қолиш имконини беради ва икки йилгача ёки паспортингиз муддати тугагунча амал қилади. Исроилга кириш учун виза талаб этиладиган мамлакат фуқаролари ушбу шаклни тўлдиришлари шарт эмас. Эслатиб ўтамиз, Исроилда Ўзбекистон фуқаролари учун виза режими амал қилади. 

    Бошқа янгиликлар