Бугун Тошкентдан “Самарқанд” темир йўл вокзалига етиб келган “Афросиёб” тезюрар поездидан унутиб қолдирилган сумка топилган.
Унда хорижлик фуқарога тегишли фуқаролик паспорти, маълум миқдордаги чет эл купюралари бор эди.
Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида қўл сумкаси ҳиндистонлик Мукеш Кумарга тегишли экани аниқланган.
Йўловчи поездларини кузатиш батальони ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспектори, катта лейтенант Ж.Саъдиев уни эгасига қайтарди.