Жорий йилнинг 24 июл куни Фарғона шаҳар марказидаги бозорда тадбиркор ва бозор маъмурияти ходимлари ўртасида жанжал юзага келган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари томонидан, уларга нисбатан МЖтКнинг 183-, 194-моддаси 1-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилди.
Суд, маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, Фарғона шаҳар савдо мажмуасида фаолият олиб борувчи 4 нафар савдогар Д.Н, Д.О, Ш.Қ, О.И,ларга ҳамда 4 нафар бозор маъмурияти ходимлари, Ф.Ш, О.М, З.Х, Ж.Т, ларга МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми тартибида жарима жазоси тайинлади.