АсосийЖамият

Овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилиш тақиқланади

Президент Фармонга кўра, 1 сентябрдан овчилик хўжалигини ташкил этишнинг тартиби ўзгарди.

'Овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилиш тақиқланади'ning rasmi

“Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-105-сон, 23.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

 Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан овчилик хўжалигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

  • ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади;
  • овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:

Биринчи босқичда – 10 йил муддатга;

  • инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:

Иккинчи босқичда – 10 йил муддатга;

 Учинчи босқичда – 29 йил муддатга.

Бунда, 2 йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.

  • электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади. 

    Бошқа янгиликлар