Боботоғ миллий табиат боғида Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарнинг мобил видео тасвири муҳрланди.
Бўз эчкемарлар асосан, мустаҳкамлашган ва ярим мустаҳкамлашган қумларда, лойли ва тош-шағалли тупроқларда, шўрхок ерларда яшайди.
Катта қумсичқон ва тулкилар ташлаб кетган уяларни макон тутади ва ўша ерда қишлайди. Май-июн ойида жуфтлашади. Июн-июл ойларида 6тадан 20 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан болалари эса, бир қишловдан сўнг ер юзига чиқади, 3 ёшдан ошганда жинсий вояга етади.
Маълумот учун, бўз эчкэмарларни овлаш таъқиқланган ва Боботоғ миллий табиат боғида муҳофазага олинган бўлиб, лекин аниқ ҳисоби олинмаган.