АсосийЖамият

Асака заводи Chevrolet Lacetti билан хайрлашди

12 йил давомида 487 104 дона Lacetti ишлаб чиқарилди.

'Асака заводи Chevrolet Lacetti билан хайрлашди'ning rasmi

26 июль куни UzAuto Motors Асака заводи конвееридан сўнгги - 487 104 чи Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди. 

2013 йилдан ишлаб чиқарилиши бошланган Chevrolet Lacetti илк йилларда 11 222 дона ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 89 565 донага етди.

"Ўтган 10 йил давомида у кўплаб автомобил ихлосмандлари учун ишончли ва қулай автомобил бўлиб халқ автомобилига айланиб улгурди. Автомобил бозорида ўз ўрни ҳамда мавқеини мустаҳкамлаб, халқ қалбидан муносиб ўрин олди. У тарихда сўнгги Lacetti (Gentra) бўлиб муҳрланди" дейилади компания хабарида.

    Бошқа янгиликлар