Safety Perceptions Index (Хавфсизлик нуқтаи назари индекси) томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, Ўзбекистон 5 та йўналиш бўйича 121 та мамлакат орасида энг хавфсиз давлат сифатида эътироф этилиб, биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
"SP Index" ўз маълумотида мазкур 5 йўналишни қуйидагича таърифлаган: озиқ-овқат ва сув, зўравонлик жинояти, оғир об-ҳаво, руҳий саломатлик ва иш жойидаги хавфсизлик йўналишларидир.
Ҳисоботда Ўзбекистон инвестор ва тадбиркорлар учун қулай имкониятли давлат сифатида Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонини ҳам ортда қолдиргани таъкидланган.
Мазкур индексда (СПИ) 2021–2023 йиллардаги мамлакат ва минтақалар бўйича натижа ва тенденциялар эътиборга олинган.