Сирдаё вилоятидаги маҳаллаларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Ҳуқуқбузарликлар Экология вазирлигининг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камераларига муҳрланган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича МЖтКнинг 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарга БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима белгиланди.






