2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
бир оиладан кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган талабалар.
Талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма дастлаб – имтиёзли рўйхат, сўнг – умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик равишда шакллантирилади.
Аввал I курс талабалари учун ётоқхонага жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали, II курс ва ундан юқори курс талабалари учун анъанавий тарзда амалга ошириларди.






