АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда 43 даража иссиқ бўлади

Қорақалпоғистонда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистонда 43 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, жанубда баъзи жойларда 43° гача, шимолда 28-33° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32°  бўлади.

    Бошқа янгиликлар