АсосийЖамият

Самарқандда тез тиббий ёрдам машинасида пиёз ташилди

Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолатга ойдинлик киритди.

'Самарқандда тез тиббий ёрдам машинасида пиёз ташилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани акс этган фотосурат тарқалди.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг маълум қилишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли.

Ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келинган.

Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.

    Бошқа янгиликлар