АсосийЖамият

Тошкентда шифокорларни калтаклаган фуқароларга жиноят иши очилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

'Тошкентда шифокорларни калтаклаган фуқароларга жиноят иши очилди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят иши доирасида 3 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар