АсосийЖамият

Август ойининг боши жуда ҳам иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда

Ойнинг биринчи беш кунлигида кундуз кунлари ҳаво 39-41 даражагача, жанубда 42-44 даражагача исийди.

'Август ойининг боши жуда ҳам иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бу йилги август иссиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи беш кунлигида кундуз кунлари ҳаво 39-41 даражагача, жанубда 42-44 даражагача исийди. Кейинчалик иссиқ бир оз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида биринчи ўн кунликнинг охиригача кундуз кунги ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 22-25 даражадан 17-20 даражагача, кундуз кунлари 35-38 даражадан 30-33 даражагача ўзгариб туради. Август ойи қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

    Бошқа янгиликлар