АсосийЖамият

Вояга етмаган қизига машина ҳайдатган она жазоланди

Транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.

'Вояга етмаган қизига машина ҳайдатган она жазоланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда вояга етмаган фарзандига автомобиль бошқарувини топширган онанинг видеоси тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилган.

Айбдор онага нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, уларга доимо йўлларда қоидаларга риоя этишни ўргатиб боришлари сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар