Эндиликда йўловчилар Нукус вокзалидан Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига саёҳат қилишлари мумкин. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Мангистауга тўғридан-тўғри қатновлар 2024 йилнинг 22 август санасидан Нукус вокзалидан амалга оширилади. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:
22 август санасидан ҳафтанинг пайшанба, шанба, сешанба кунлари 650-сонли "Нукус — Мангистау" йўналиши
Нукус 20:16 — Мангистау 17:14
23 август санасидан ҳафтанинг жума, якшанба, чоршанба кунлари 649-сонли "Мангистау — Нукус" йўналиши
Мангистау 18:54 — Нукус 15:22
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz
⠀






