“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Маълумотларни қайта ишлаш марказида 31 июль соат 23:50 дан 5 август соат 22:00 гача янги “Het Billing” дастурий комплекси ишга туширилиши сабаб профилактик ишлар олиб борилади.
Шу сабабли электр учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар кузатилиши мумкин.
Бу вақт оралиғида қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.






