АсосийЖамият

Соврин жамғармаси 1 миллион долларлик танловнинг иккинчи тўлқини учун аризалар қабул қилинмоқда

Махсус йўналиш 72 соат ичида рақамли ечим яратишни ўз ичига олувчи Гран-При Ҳакатондан иборат.

'Соврин жамғармаси 1 миллион долларлик танловнинг иккинчи тўлқини учун аризалар қабул қилинмоқда'ning rasmi

Умумий соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи “President Tech Award” танловининг иккинчи тўлқини учун аризалар қабулига старт берилди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Танлов қуйидаги асосий йўналиш тоифалар бўйича ўтказилади:
1. Сунъий интеллектга асосланган технологиялар;
2. Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар;
3. МиcроСааС ва АдТеч;
4. Компютер ва мобил ўйинлар;
5. Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар.

Махсус йўналиш 72 соат ичида рақамли ечим яратишни ўз ичига олувчи Гран-При Ҳакатондан иборат.

5 та йўналишнинг ҳар бирида 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланиб, қуйидаги мукофотларга эга бўлишади:
1-ўрин — 100,000 доллар.
2-ўрин — 50,000 доллар.
3-ўрин — 30,000 доллар.

Танлов вазирликнинг расмий веб-сайти рўйхатдан ўтишингиз, асосий йўналишлар, ўтказилиш саналари ва иштирок этиш тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар