АсосийЖамият

Чорвоқдаги зиёратгоҳ жойлашган қишлоқ чиқиндихонага айланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ҳолат Маданий мерос агентлиги томонидан ўрганилди.

'Чорвоқдаги зиёратгоҳ жойлашган қишлоқ чиқиндихонага айланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Шайх Умар Вали мақбараси зиёратгоҳи жойлашган гўзал Боғистон қишлоғи чиқиндихонага айланмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб борган.

Маълум қилинишича, зиёратгоҳ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарори билан муҳофазага олинган.

Зиёратгоҳ жойлашган ҳудудда ташриф буюрувчилар учун чиқиндилар ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилган ҳамда бириктирилган ходимлар томонидан мунтазам равишда назорат олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар