Москвада Ўзбекистон фуқароси чиптасиз автобусга мингани учун чиптачи билан жанжаллашди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 6 июнь куни содир бўлган. Ўзбекистонлик қиз йўл ҳақи тўлаганини аниқлаш учун чиптачи томонидан текширилган. Шунда қиз йўлкирани тўламаслик учун инспекторга нисбатан куч ишлатган.
Олиб борилган суриштирув ишларига кўра, қиз Ўзбекистон фуқароси эканлигини аниқлаган. Сўроқ пайтида у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилган ишидан афсусда эканини билдирган. Шунингдек, ўзбекистонлик Россияда ноқонуний равишда истиқомат қилаётгани маълум бўлган.
Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисмида (Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш) назарда тутилган жиноят асосида жиноий иш қўзғатилган.