Туркиянинг Коня шаҳри полицияси томонидан чет эллик аёлларни пул эвазига фоҳишаликка мажбурлаган гумондорларга қарши уюштирилган “Piyon” операцияси давомида 8 киши қўлга олинди.
Улар аёлларни суратга олиб, каталог яратган ва интернетга жойлаштириб, кечасига 5-6 минг лиралик харидор топган ва танланган аёлларни такси билан учрашув жойига жўнатган.
Гумонланувчиларнинг уйида тинтув ўтказилганда, 1 дона ов милтиғи, 50 дона наркотик таблетка, 25 минг 660 доллар, 95 минг 205 лира, 70 минг Ўзбекистон сўми ҳамда тилла сирға ва билагузуклар олиб қўйилди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжондан келган 24 нафар аёл эса ариза ёзганларидан кейин депортация қилинган.