АсосийЖамият

Учта ҳудудда маркаси қалбаки бўлган ароқ сотаётганлар ушланди

Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Учта ҳудудда маркаси қалбаки бўлган ароқ сотаётганлар ушланди'ning rasmi

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.B.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида кирим қилинмаган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 29 турдаги жами 384 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Янгийўл шаҳри ва Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.Sh.” МЧЖ ҳамда “Х.О.” хусусий корхонасига қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида турли номдаги жами 394 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 18:00

    Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда

    Ҳар бир вилоятда 1 тадан атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг техникумини ташкил қилиш топширилди.

    'Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:57

    Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

    Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.

    'Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:15

    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ўзгидромет 21 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:07

    Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди

    Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда.

    'Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 16:53

    Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    Табрикда “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни ҳаётга изчил татбиқ қилишда барча юксак маданият ва ўзаро бир-бирини англаш туйғусини намоён этиш лозимлиги таъкидланган.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 16:15

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.