Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида экспорт билан шуғулланувчи корхона вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. Унда мутахассислар ва тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлари тингланмоқда.
Учрашувда Солиқ қўмитаси ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарияти иштирок этмоқда.
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев учрашувда Солиқ мобил иловасида юридик шахслар шахсий кабинетининг мобил версияси – "Солиқ бизнес" хизмати ишга туширилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, илованинг янгиланган 2.0.0 версиясини Google Play платформасидан ҳозироқ юклаб олиш мумкин. Яқин соатлар ичида App store'дан ҳам юклаб олиш мумкин бўлади.