АсосийЖамият

"Ташаббусли бюджет"да энди кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллаларга чеклов киритилмоқда

Барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имконият яратилмоқда.

'"Ташаббусли бюджет"да энди кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллаларга чеклов киритилмоқда'ning rasmi

Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ча қўшимчалар киритиш тўғрисида Сенат қарори қабул қилинди.

Қарор билан саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича 7 кунлик тарғибот босқичи киритилди ва овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Тарғибот босқичи саралаш босқичи якунларидан сўнг ўтказилади Бунда ташаббускорлар лойиҳаларига овоз тўплаш учун ўз лойиҳаларини тарғиб қиладилар.

Тарғибот босқичи бошлангунга қадар келиб тушган барча лойиҳалар саралашдан ўтказилишига шахсан Ишчи комиссия масъул ҳисобланади. Тарғибот босқичи якунларига кўра Порталда овоз бериш ўтказилади.

Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

Шунингдек, ижтимоий соҳа ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, унда ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиши рухсат этилган ташкилотлар рўйхати ваколатли орган томонидан ҳар мавсум бошида «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борилади.

    Бошқа янгиликлар