АсосийЖамият

"Ўзбекконцерт" санъаткорларнинг администраторларини огоҳлантирмоқда

Маъмурлар лицензиясиз фаолият олиб бормаслигини, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкин.

'"Ўзбекконцерт" санъаткорларнинг администраторларини огоҳлантирмоқда'ning rasmi

Маълум қилинишича, қонунчиликка кўра, мамлакатимизда концерт-томоша йўналишида фаолият олиб бораётган маъмур (администратор)лар лицензия асосида фаолият юритиши белгиланган.

Шу сабаб администратор лицензияланиши лозим бўлган фаолият турига киради. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади. 

Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши эслатилмоқда.

"Ўзбекконсерт" давлат муассасаси Концерт-томоша, тўй-маросимлар ва бошқа тадбирларни амалга оширишда иштирок этувчи маъмурлар лицензиясиз фаолият олиб бормаслигини, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Бошқа янгиликлар