АсосийДунё

“Бизни қийин кунлар кутмоқда”

Нетаньяху Эроннинг таҳдидларига жавоб қайтарди.

'“Бизни қийин кунлар кутмоқда”'ning rasmi

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху илк марта Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши ортидан Яқин Шарқ сиёсатчилари билдирган кескин муносабатларга жавоб қайтарди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

“Бизни қийин кунлар кутиб турибди. Байрут ҳужумидан бери ҳар томондан таҳдидлар бўлмоқда. Биз барча сценарийга тайёрмиз ва ҳар қандай таҳдидга бор кучимиз билан қатъий қарши турамиз”, — деган у.

Исроил матбуотига кўра, яҳудий давлат дипломатларига хавфсизликни янада кучайтириш ва оммавий тадбирлардан қочиш бўйича кўрсатмалар берилган. Эрон раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий эса Исроилга зарба беришни буюргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Халқаро ҳамжамият, хусусан, БМТ Бош котиби ва АҚШ давлат раҳбари томонларни тажовузкор риторикадан воз кечишга чақирди

    Бошқа янгиликлар