АсосийЖамият

Бугун ҳам Ўзбекистонда юқори ҳарорат сақланиб туради

Шимолда 41 даража, жанубий ҳудудларда 44 даражагача иссиқ бўлади.

'Бугун ҳам Ўзбекистонда юқори ҳарорат сақланиб туради'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда баъзи жойларда 43-44° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33°  бўлади.

    Бошқа янгиликлар