Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра:
28-сонли “Янгиобод мавзеси - Тиббиёт академияси” йўналишда ўта катта сиғимли “Кинг Лонг” русумли автобуслар;
32-сонли “Сергели 6а-мавзеси - Гулобод кўчаси” йўналишда “Ютонг” русумли электробуслар;
119-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси- Юнусобод деҳқон бозори” йўналишда “Ютонг” русумли электробуслар;
121-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа - Чинни бозори” йўналишда ўта катта сиғимли “Кинг лонг” русумли автобуслар;
156-сонли “Қипчоқ метроси - Ғалаба маҳалласи” йўналишда “МАН” русумли автобуслар;
174-сонли “Жумабозор қўрғони -Авиасозлар АШБ” йўналишда “Ютонг CНГ” русумли автобуслар билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.