АсосийЖиноят

Каттақўрғонда 3,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган цех фош бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Каттақўрғонда 3,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган цех фош бўлди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан “Ҳудудгазтаъминот” Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “O.A.” МЧЖ раҳбари У.О. тумандаги “Энам яхши” қишлоғидаги нотурар бинода оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2 млн. 200 минг куб. метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,4 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар