АсосийЖиноят

ДХХ 5 та ҳудуд мансабдорларини қўлга олди

Улардан бири Хоразм Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйиши эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган

'ДХХ 5 та ҳудуд мансабдорларини қўлга олди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “Ўртачирчиқ тумангаз” газ таъминоти бош муҳандисинон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бинони газ тармоғига улаб бериш, техник ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоблагич ўрнатиш, газ қувурларини тортиш ва бошқа ишларни қилиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

“Хазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси” давлат унитар корхонаси мутахассиси Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни ўзининг мансабдор танишлари орқали Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.  

Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мутахассис 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Боғот тумани бўлими мансабдор шахсиюқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини қайта тиклаб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ҳамда 1.200.000 сўм олган вақтида Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Департмент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

Хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчисиўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони мазкур бирлашмага ишга қабул қилиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса автотранспорт воситалари эхтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан 2024 йилнинг июнь ойида Туркия давлатидан олиб келинган қиймати 850 млн. сўмлик товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим бўлган давлат божларини божхона идораларидаги танишлари орқали тез ва арзон нархларда божхона юк декларациясини расмийлаштириб берганлиги эвазига 1300 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1100 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Шунингдек, мазкур ишга алоқадор бўлган, Самарқанд вилоят божхона бошқармасига қарашли божхона постларидан бирининг бошлиғи ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:37

    Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган

    Сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди.

    'Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:06

    Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди

    Августда жами 195 та ҳолатда ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда.

    'Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

    Жиноят10.09.2024 17:45

    Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади

    Аёл туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

    '“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят09.09.2024 17:47

    “Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди

    У ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, фуқарога нисбатан чора кўрмаслик ва бошқалар эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

    'Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди'ning rasmi

    Жиноят05.09.2024 21:20

    Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди

    Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 13 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

    'Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят05.09.2024 12:57

    Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

    У уч нафар камбағал қўшнисини Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган.