АсосийЖамият

Ўзбекистонда бу йил ҳам мактаб ўқувчилари учун мажбурий форма жорий этилмайди

Ҳозирга қадар ўқувчилар учун айни бир хил форма кийилсин, деган қаттиқ талаб қўйилмади

'Ўзбекистонда бу йил ҳам мактаб ўқувчилари учун мажбурий форма жорий этилмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида мактабларда ўқувчилар учун мажбурий форма жорий этилмайди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов маълум қилди.

Мамлакатда 2018 йил ҳукумат томонидан ягона мактаб формалари намуналари тасдиқланган эди. 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар уни ихтиёрий тартибда кийишга ҳақли экани белгилаб қўйилган. Мактаб формалари мажбурий бўладиган сана 2019/2020-ўқув йилидан 2024/2025-ўқув йилига – 5 йилга кечиктирилганди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига тегишли тузатишлар киритилган бўлиб, ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилиши белгиланган.

“Ҳар йили ҳар бир мактаб томонидан ўз низоми бўйича белгиланган форма танлаб олинади. Ҳозирга қадар ўқувчилар учун айни бир хил форма кийилсин, деган қаттиқ талаб қўйилмади. Демак, жорий йилда ҳам мактабларда мажбурий форма жорий этилмайди”, дейди Азамат Камолов. 

Унинг сўзларига кўра, ўқувчилар учун “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ, ўқувчиларнинг таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада,жумладан, ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қизлар тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа, ҳарир кийимларда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли тақинчоқлар тақиши ман этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

    Очиқланишича, фуқаролар томонидан 234 та ноқонуний ҳолат аниқланган.

    'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Туркманистонда зилзила бўлди

    Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.

    'Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 18:28

    Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

    Онлайн такси агрегаторлари орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда.

    'Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 16:13

    Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди

    Батафсил маълумотни тез орада “Darakchi.uz”нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    'Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 15:50

    Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди

    Бунинг ортидан давлатга 200 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.