АсосийЖамият

Тошкентда Европага ишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларнинг пулларини олган раҳбар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Тошкентда Европага ишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларнинг пулларини олган раҳбар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида фуқароларни европа давлатларига ишга юборишини ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ch.g” МЧЖ раҳбари Ғ.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.Р. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларга сохта сертификат ва диплом тайёрлаб бериш орқали Европа давлатларига ишга юборишини ваъда қилиб, эвазига Б.Р.дан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув жараёнида, МЧЖ раҳбари Ғ.К. фуқаро У.Т. ва бошқаларни алдаб, уларни чет элга ишга юбориши эвазига 25,8 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шунингдек 5 нафар фуқаронинг номига “H-W.” МЧЖда турли касбларга ўқиганлиги тўғрисида сохта сертификатлар тайёрлаб қўйганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар