АсосийЖамият

Янгийўлдаги “мойка” ва савдо дўкони “свет”ни ўғирлаб ишлатиб юргани аниқланди

Давлат манфаатига 544,7 млн сўмлик зарар келтирилган.

'Янгийўлдаги “мойка” ва савдо дўкони “свет”ни ўғирлаб ишлатиб юргани аниқланди'ning rasmi

Янгийўл туманида 544,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ж.Д. туман электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 544,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар