АсосийЖамият

17 турдаги давлат монополияси босқичма-босқич тугатилади

Булар энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳалардир.

'17 турдаги давлат монополияси босқичма-босқич тугатилади'ning rasmi

Бу ҳақида президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатларнинг олди олиниб, бу жараёнларнинг шаффофлиги таъминланади. Товар-хомашё биржаларида таклифлар кўпайтирилиб, харидорларнинг танлаш имконияти кенгайтирилади.

Президент соҳадаги ишларни давом эттириб, эркин бозор тамойилларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча топшириқлар берди. Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, айрим функцияларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш кераклиги таъкидланди. Товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат ҳолатини доимий таҳлил қилиб, тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш вазифаси қўйилди.

Сўнгги уч йилда жойларда 2 мингдан ошиқ рақобатга зид ҳужжатлар аниқланган. Уларнинг аксарияти маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликлар томонидан қабул қилинган. Шу боис Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ишини жонлантириш, кадрлар малакасини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳам айтилди. Бу қонун бузилишининг олдини олиш, шаффофлик ва ҳалоллик муҳитини шакллантириш нуқтаи назардан муҳим экани таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар