АсосийЖамият

72 нафар ўзбекистонлик Е-9 визаси асосида Жанубий Кореяга етиб борди

Фуқаролар қонуний меҳнат фаолиятини олиб боради.

'72 нафар ўзбекистонлик Е-9 визаси асосида Жанубий Кореяга етиб борди'ning rasmi

5 август куни 72 нафар ватандошларимиз Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Кореяга келди. 

Инчон халқаро аэропортида юртдошларимиз мамлакатимиз элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу давлатдаги ваколатхонаси ва Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди.

Шу ернинг ўзида ватандошларга Корея Республикаси ҳудудида бўлиш қонун қоидалари батафсил тушунтирилди ва қонуний меҳнат фаолиятининг ҳамда иш жойини ўзгартирмасдан ишлашнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланишига бевосита таъсир кўрсатиши алоҳида таъкидланди. 

    Бошқа янгиликлар