АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

Жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида  баъзи жойларда 41-42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар