АсосийЖамият

ДХХ учта вилоятда ноқонуний ер сотаётганларни қўлга олди

Бир неча шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'ДХХ учта вилоятда ноқонуний ер сотаётганларни қўлга олди'ning rasmi

Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари бартараф этилди, дея хабар қилди ДХХ матбуот хизмати. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Учкўприк туманида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзганинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга қарашли, Фарғона шаҳридаги акциядорлик тижорат банкларидан бирида гаровда турган 12 сотих ер майдонини 130 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 109 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хизматнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг суғориладиган ер майдонидан 50 сотихини 80 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Хизматнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

    Очиқланишича, фуқаролар томонидан 234 та ноқонуний ҳолат аниқланган.

    'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Туркманистонда зилзила бўлди

    Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.

    'Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 18:28

    Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

    Онлайн такси агрегаторлари орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда.

    'Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 16:13

    Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди

    Батафсил маълумотни тез орада “Darakchi.uz”нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    'Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 15:50

    Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди

    Бунинг ортидан давлатга 200 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.