АсосийЖамият

Тошкент шаҳрида ультрабинафша нурланишнинг юқори даражаси кутилмоқда

Аҳолига зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик тавсия қилинди.

'Тошкент шаҳрида ультрабинафша нурланишнинг юқори даражаси кутилмоқда'ning rasmi

Бугун 6 август Тошкент магнит бўрони билан қопланади. Бу ҳақда Метеонова матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тўққиз балллик кўрсаткич соат 12:00 дан 14:00 гача кузатилади.

Шундан сўнг, даража аста-секин пасайишни бошлайди. 7 август куни ҳам худди шундай ҳолат кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, қуёш нурларидан ҳимояланишнинг асосий усуллари:

  • Соат 12 дан 14 гача қуёшга чиқмасликка ҳаракат қилинг.
  • Сояли жойларни қидиринг.
  • Ёпиқ кийим кийинг.
  • Кўзларингизни, юзингизни ва бўйинингизни қуёшдан ҳимоя қиладиган кенгқиррали шляпа кийинг.
  • Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақинг.
  • Болалар ва ўсмирларни қуёшдан сақланг.

Бошқа янгиликлар