АсосийДунё

Қирғизистон Салимбойни қидирувга берди

Маълум қилинишича, Салимбой Абдувалиев Қамчибек Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштирган.

'Қирғизистон Салимбойни қидирувга берди'ning rasmi

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим бойвочча лақабли ўзбекистонлик тадбиркор Салим Абдувалиевни қидирувга берганини эълон қилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Ўзбекистоннинг йирик тадбиркорларидан бири Абдувалиев томонидан “Братский кру” халқаро жиноий гуруҳи таркибига кирган Қамчибек Асанбек уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштириш фактлари аниқланган. 

Аниқланишича, Салимбой Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий тузилмаларга раҳбарлик қилган, шунингдек, МДҲ давлатларида бевосита таъсирга эга бўлган ҳолда, гиёҳвандлик воситаларини Европа давлатларига олиб ўтиш бўйича ноқонуний каналлар ташкил этганлиги сабабли ўзаро алоқа ўрнатган.

Қамчи Кўлбоевга мунтазам равишда моддий ёрдам кўрсатиб келган, шунингдек, унинг минтақадаги нуфузли криминал авторитетлар қаторида Қирғизистон, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари жиноят оламининг етакчиси бўлишига ёрдам берган.

Қамчибек ва Салимбой яқин муносабатлари ўзбек криминал бошлиғи томонидан уюштирилган байрам тадбирларга бир неча бор ташриф буюриши гувоҳлик беради, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Салимбой Абдувалиев Қирғизистон ва МДҲ давлатларида маълум даражада эриша олган таъсир доирасини кенгайтириб, Қамчибек Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштирган.

Тўпланган материаллар асосида Бишкек шаҳар Октябр туман суди қарори билан Салимбай Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги сиртдан эҳтиёт чораси танланиб, у ҳам давлатлараро қидирувга берилган. 

    Бошқа янгиликлар