АсосийДУНЁ

АҚШда Green Card лотереяси бўйича қарор ўзгарди

АҚШда Green Card лотереясини қайта бошлаш бўйича федерал суд чиқарган қарор апелляция суди томонидан номаълум муддатга тўхтатилди.

'АҚШда Green Card лотереяси бўйича қарор ўзгарди'ning rasmi

АҚШ апелляция суди Green Card (DV Lottery) лотереясига аризалар қабул қилишни қайта бошлаш ҳақидаги қарорни номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда Newsweek нашри хабар берди.

Аввалроқ, 14 октябрь куни Калифорния жанубий округи федерал суди АҚШ Давлат департаментига лотерея учун аризалар қабул қилишни 1 ноябрдан кечиктирмай бошлашни буюрганди. Бироқ Дональд Трамп маъмурияти ушбу қарор устидан апелляция шикояти берган.

29 октябрь куни 9-округ апелляция суди судьялари қарор ижросини тўхтатишга қарор қилган. Суд дастлабки даъвони киритган Red Eagle Law юридик фирмасининг бундай ишни бошлаш учун етарли ҳуқуқий асослари йўқлигини билдирган.

Фирма раҳбари Кёртис Моррисон суд жараёнини давом эттириш ниятида эканини айтган. Айни пайтда ташкилот Оқ уйга қарши даъво киритишга тайёр бўлган, АҚШда ноиммиграцион визалар билан яшаётган хорижликларни қидирмоқда.

    Бошқа янгиликлар