АсосийЖамият

Наманганлик аёлнинг пластик картасидан қарийб 100 млн пул ўғирланди

Пулларни аёл билан инстаграм орқали танишган шахс ечиб олган.

'Наманганлик аёлнинг пластик картасидан қарийб 100 млн пул ўғирланди'ning rasmi

Наманганда аёлнинг 92 млн сўм пулларини ўзлаштирган трейдернинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи Ш.Г. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 92 млн сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олинганини билдирган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган Р.Н. содир этгани аниқланган.

У аёл билан Telegram орқали ёзишган ҳамда унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини айтган. Пулларини биржа орқали кўпайтириб беришини ваъда қилган. Шу йўл билан у аёлнинг 92 млн сўм миқдордаги пулини ўтказиб олган ва берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳозирда сохта трейдерга нисбатан Жиноят кодексининг 168 моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар