АсосийДунё

Қозоғистонда куйдирги касаллиги тарқалди

Қишлоқлардан бирида карантин эълон қилинган.

'Қозоғистонда куйдирги касаллиги тарқалди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятидаги қишлоқда қорамолларда куйдирги касаллиги аниқлангани сабаб карантин эълон қилинди. Фермага кираверишда йўл тўсиғи ўрнатилган.

Ветеринария бошқармаси  нобуд бўлган қорамоллар жорий йилнинг баҳорида эмлангани ва ўлим бошқа касаллик туфайли ёки куйдиргига қарши вакцина реакцияси сабаб содир бўлганини маълум қилди. 

Энди карантин ҳайвонларнинг охирги ўлимидан 15 кун ўтгач, шунингдек, зарарланган ҳудудда барча ветеринария тадбирлари ўтказилгандан кейин бекор қилинади. Аммо ўлим сабаби бошқа касаллик эканлиги тасдиқланса, чекловлар аввалроқ бекор қилиниши мумкин.

Ветеринария бўлимининг маълум қилишича, охирги беш кун давомида қорамоллар ўлими қайд этилмаган, ҳайвонларнинг умумий аҳволи қониқарли, клиник белгилари кузатилмаган. Вазият назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар