Ўзбекистоннинг бир нечта туман-шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди.
Жумладан, Мингбулоқ тумани ҳокими Худойбердиев Нуршод Нурмаматович лавозимидан озод этилди ва Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ғозғон шаҳри ҳокими этиб Жўраев Нурали Шуҳратович тайинланди.
Ҳозирга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Элёрбек Асронкулов Фурқат тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Айтбаев Камилжан Курбанбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эргашев Сардорбек Кадирович эса Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.